Исм қўйиш ва уларнинг ёзилишини миллий анъаналарга мувофиқлаштиришни таклиф этамиз
Ўзбекистонда миллий анъаналарни тиклаш ва қадриятларни сақлашга бўлган қизиқиш сўнгги йиллар давомида кучайиб бораётгани кузатилмоқда. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Сайловолди дастурида фарзандларга миллий анъаналарга мос исмлар қўйиш ва уларни расмий ҳужжатларда қайд этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз. Бундан кўзланган мақсад янги авлодни тарбиясида миллий маданий мерос ва қадриятларга устувор аҳамият бериш билан изоҳланади.